Ўзбекистон | 15:11 / 23.02.2023
5097
1 дақиқада ўқилади

Оренбургда Чимкентга кетаётган автобус ЙТҲга учради

Россиянинг Оренбург вилоятида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Транспорт вазирлиги

22 февраль куни Россия Федерацияси Оренбург вилояти Оренбург – Қозон трассасида йўловчи автобуси ЙТҲга учраган.

Автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиши натижасида ариққа ағдарилиб кетган. Автобус салонида 29 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари болалар. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ушбу автобус Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган бўлиб, буюртма асосида «Кострома – Чимкент» йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган бўлган.

Россия ФВВ Оренбург вилоят бошқармаси томонидан автобус йўловчилари дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган.

Барча йўловчилар тез ёрдам ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, йўловчилар бошқа автобусда ҳаракатни давом эттирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид