Ўзбекистон | 17:29 / 24.02.2023
13610
1 дақиқада ўқилади

Фото: Президент савдо мажмуасидаги нархлар ва хизматларни кўздан кечирди

Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев жойларга чиққанда халқ ичига кириб, аҳоли турмуш даражасини яқиндан ўрганади. Турмуш даражаси эса, аввало, ички бозордаги маҳсулотларда, нарх-навода намоён бўлади.

Янги йил арафасида Қарши шаҳрида кўп қаватли савдо мажмуаси ишга тушган эди. Унда озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган.

Бугун президент ушбу мажмуага ташриф буюриб, озиқ-овқат ва маиший техника дўконларини кириб кўрди. Маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётганини юқори баҳолади.

Харидорлар билан суҳбатда давлат раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ва хизматлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди.

Мавзуга оид