Ўзбекистон | 20:31 / 24.02.2023
17529
2 дақиқада ўқилади

МИБ Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқармасига янги раҳбар тайинланди 

Мажбурий ижро бюроси тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. 

Бекзод Менглиев ва Суръат Жабборов / Фото: МИБ

Бекзод Шоимович Менглиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Суръат Жабборов фаолият юритганди. 

Бекзод Менглиев 1985 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Тошкент вилояти, Тошкент тумани бўлими суд ижрочиси вазифасида бошлаган. 2015 йилда Суд департаменти Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бўлим бош инспектори лавозимида ишини давом эттирган. Янги тайинловга қадар Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Суръат Шуҳратович Жабборов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Меҳрож Насруллаев фаолият юритганди. 

Суръат Жабборов 1976 йил Жиззах вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2002 йилда Самарқанд вилояти, Сиёб тумани прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасида бошлаган. Сўнгра, Самарқанд вилояти, Тошкент шаҳар ва Жиззах вилояти прокуратура органларида турли лавозимларда иш олиб борган. 2017 йилда Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишини давом эттирган. Ушбу тайинловга қадар, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Мавзуга оид