Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли сони 15 млн кишидан ошди
Ўтган йили Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг сони 15 071,3 минг кишини ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 90,6 минг нафарга кўп.
Иқтисодий фаол аҳоли улуши мамлакат умумий меҳнат ресурсларининг 77,3 фоизини ташкил этади.
2022 йилда Ўзбекистон бўйича меҳнат ресурслари сони 19 494,6 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудлари орасида энг кўп меҳнат ресурслари Самарқанд вилоятига тўғри келди ва унинг республика меҳнат ресурслари умумий сонидаги улуши 11,1 фоизни ташкил етди.
Меҳнат ресурслари сони вилоятлар бўйича қуйидагича:
- Самарқанд – 2 160,4 минг;
- Фарғона – 2 095,5 минг;
- Тошкент шаҳри - 1 916,8 минг;
- Қашқадарё-1 819,3 минг;
- Андижон – 1 777,9 минг;
- Тошкент – 1 616,3 минг;
- Наманган – 1 592,8 минг;
- Сурхондарё-1 469 минг;
- Қорақалпоғистон Республикаси - 1 074,6 минг;
- Бухоро-1 073,4 минг;
- Хоразм – 1 050,1 минг;
- Жиззах – 791,1 минг;
- Навоий – 570,2 минг;
- Сирдарё - 487,2 минг киши.
Мавзуга оид
09:50 / 24.05.2025
Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги айтилди
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025