Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиланаётган Конституцияда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши белгиланади
Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши ўтказиляпти.
Конституциявий қонун лойиҳасида барча соҳаларда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига эришиш масаласи устувор қўйилган. Унда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
Депутатлар қайд этганидек, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди. Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган. Шунга мувофиқ, «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган қатъий норма ўрнатилмоқда.
Қайд этилганидек, етарлича асослантирилмаган, низо келтириб чиқарувчи ёки Конституцияда акс эттиришга эҳтиёж йўқ деб ҳисобланувчи қоидалар чиқариб ташланмоқда. Муҳокамага чиқарилган лойиҳада «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг нафақат ўзи, балки оиласи яшаши учун ҳам етарли бўлиши керак» деган норма кўп эътирозларга сабаб бўлди.
Жамоатчилик ҳамда экспертларнинг фикрича, айнан бир хил лавозимдаги ходимларга оиласининг катта ёки кичиклиги, яъни оила аъзолари сонига қараб турлича иш ҳақи тўланиши тенглик мезонига тўғри келмайди ва меҳнат соҳасида камситишга олиб келади. Ушбу қоида «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади» деган қоидага алмаштирилди.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда
18:14 / 11.12.2024