Полша дастлабки Leopard 2 танкларини Киевга берганини маълум қилди
Полша Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, «Леопард» танкларининг биринчи партияси Украинага етказилган. Бош вазир Моравецкий эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди.
Полша ваъда қилинган 14 та танкдан дастлабки Leopard 2 танкларини етказиб берди. Бу ҳақда 24 февраль, жума куни Миллий хавфсизлик кенгашининг очилишида Полша бош вазири ўринбосари, миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак маълум қилди.
Бош вазир Матеуш Моравецкий «бу ерда қатнаша олмаяпти», деди президент Анжей Дуда. У, ўз навбатида, вазирлар маҳкамаси раҳбари Киевга зирҳли техникалар етиб борганини расман эълон қилишини қўшимча қилди.
Гап «Украинага етказилган биринчи партия» ҳақида кетмоқда, деди Дуда. У қанча танкни ўз ичига олганлигини аниқлаштирмади.
Блашчакнинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Полша ғарбидаги Свентошув шаҳрида полшалик, канадалик ва норвегиялик инструкторлар томонидан ўқитилади.
Айни вақтда, Полша бош вазири Моравецкий олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга етиб келди, деб хабар қилди вазирлар маҳкамаси раҳбари канцелярияси.
Моравецкий Украина пойтахти марказидаги «Украина бирлиги учун ҳалок бўлганлар хотираси девори»га гулчамбар қўйди. Полша ҳукумати раҳбари Украина президенти Володимир Зеленский ва Украина бош вазири Денис Шмиҳал билан учрашди.
«Россия жанговар ҳаракатлар бошлаганидан бир йил ўтиб, Бош вазир Моравецкий Киевга келиб, Украинани Россиядан ҳимоя қилишни давом эттиришни қўллаб-қувватлаш ҳақида аниқ сигнал берди», деди Полша ҳукумати матбуот котиби Петр Мюллер.
Мавзуга оид
16:02 / 20.11.2024
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
11:02 / 18.11.2024
Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади
14:34 / 15.11.2024
Полшада ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
23:20 / 13.11.2024