Жаҳон | 00:04 / 25.02.2023
13823
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: «Путин билан гаплашадиган мавзу қолмади»

У бу сўзларни Россия президенти билан музокаралар ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавобан айтди. 

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин билан гаплашадиган мавзу қолмаган. 

Зеленский бу сўзларни Россия президенти билан музокаралар ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга жавобан айтди. Украина раҳбари аввалроқ урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан музокаралар ўтказиш нияти бўлганини, бироқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва бошқалар буни уюштира олмаганини таъкидлади. Энди эса Украина бундай музокараларга бора олмайди. 

«Йўқ. Энди биз қила олмаймиз. Бу аввалги одам эмас (Путин), у ерда гаплашадиган ҳеч ким йўқ», деди Зеленский. 

Украина президенти назарий жиҳатдан урушни тугатиш бўйича Россия билан музокаралар ўтказиш ҳақида ўйламаслигини айтди. Бироқ у тинчлик формуласига Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари, Ҳиндистон ва Хитойни жалб қилмоқчи. 

Бундан ташқари, Зеленский Украина билан Россия ўртасидаги эҳтимолий музокаралар шартларини ҳам эълон қилди: Россия Украина ҳудудидан чиқиб кетиши, Украина ҳудудига зарба беришни ва тинч аҳолини ўлдиришни бас қилиши керак. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид