Жамият | 18:52 / 01.03.2023
23847
1 дақиқада ўқилади

Жеймс Робинсон Ўзбекистонга келмоқда

Жаҳонга машҳур иқтисодчи, “Мамлакатлар таназзули сабаблари” (Why Nations Fail) китоби ҳаммуаллифи, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон илк марта Ўзбекистонга келмоқда.

Фото: kmu.gov.ua

17 март куни Тошкентда британиялик профессорнинг талабалар, олимлар, ижтимоий фикр етакчилари, молия-иқтисодиёт соҳаси ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашуви ташкил этилади.

Учрашувда ўзбекистонлик иқтисодчилар – Висконсин университети докторанти, “Иқтисодчи кундалиги” блоги муаллифи Беҳзод Ҳошимов ва Ҳарвард университети докторанти, “Uzbekonomics” блоги муаллифи Ботир Қобилов ҳам иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тадбир иштирокчилари ўзбек ва рус тилларига синхрон таржима билан таъминланади.

Учрашув 17 март куни соат 17:00да “Intercontinental Hotel Tashkent ” меҳмонхонасида (Trilliant) бўлиб ўтади.

Учрашувда қатнашиш учун чипталарни iticket.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун, “Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби 2021 йилда илк марта ўзбек тилида нашрдан чиққан. Китобни муаллифнинг рухсати билан Сиротуллохон Муҳаммадсолиев ўзбек тилига ўгирган, Беҳзод Ҳошимов масъул муҳаррир бўлган.

Мавзуга оид