Иқтисодиёт | 17:51 / 02.03.2023
37056
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Марказий Банк ўз олтин захирасини 11,5 тоннага қисқартирди.

Фото: AP

World Gold Council (WGC) дастлабки маълумотларига кўра, жаҳон марказий банклари 2023 йил январ ойида олтин-валюта захирасига 30,8 тонна олтин сотиб олган. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Энг йирик харидор Туркия бўлиб, захираларини 23,3 тоннага оширган. Хитой 14,9 тонна, Қозоғистон 3,9 тонна сотиб олган. Европа Марказий банки олтин захиралари 1,9 тоннага ошгани ҳақида хабар берди, бироқ бу Хорватиянинг евроҳудудга расман аъзо бўлгани билан боғлиқ.

Январ ойида марказий банклар орасида олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди, у ўз захираларини 11,5 тоннага қисқартирди.

Мавзуга оид