Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 30 нафар «ГАИ» танлов асосида ишга қабул қилинди
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл патрул хизматига 30 нафар ёш ходимни ишга қабул қилди. Улар 202 нафар номзод орасидан саралаб олинган.
Ёш ходимларни вазифасига тайинлаш маросимида уларга аҳоли билан ишлашда хушмуомала бўлиш, кўпроқ китоб ўқиш, ҳалол бўлиш ва қоидаларга тўлиқ амал қилиш талаби қўйилди.
Тадбирда танловда қатнашган жами 202 нафар номзодлардан 120 нафари жисмоний тайёргарликдан ўтолмаган. Уч нафари ахлоқий-психологик синовда қониқарсиз баҳоланган ва якуний суҳбатда 39 нафар номзодларнинг билим даражаси пастлиги учун тизимга қабул қилинмаган.
Ёш ходимларнинг аксарияти яқиндагина олий таълим муассасаларини битирган. Ушбу кадрлар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилиниб, шу вақтга қадар бундай амалиёт бўлмагани маълум қилинди.
Қоидага кўра, ишга қабул қилинган бу ёшларга бир йил давомида тажрибали ходимлар бириктирилади.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025