Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобусларнинг 1-партияси март якунига қадар келади — “Тошшаҳартрансхизмат”
Ижтимоий тармоқларда Хитойнинг Yutong компаниясидан 500 та табиий газда, 300 та электр токида ҳаракатланадиган жами 800 дона автобус Ўзбекистонга етказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Масъулларнинг ҳолатга муносабат билдиришича, автобусларнинг биринчи партияси, яъни 160 донаси март ойи якунигача олиб келинади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маълум қилишича, автобусларнинг 1-партияси таркибида 110 дона автобус ва 150 дона электробус бўлиши кутилмоқда.
“Ҳозирда Хитойнинг "Yutong Bus Co Ltd" компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, Хитойнинг “Yutong Bus Co Ltd” компанияси томонидан, 2023 йилнинг март-май ойларида 12 метрли 500 дона "Ютонг" русумли автобусларни ва 12 метрли 300 дона "Ютонг" русумли электробуслар ишлаб чиқариш ишлари бошланган”, – дейилади АЖ матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиниши белгиланган эди.
Бундан аввалроқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Маркетинг лойиҳалар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлими ходими Икром Шодиев Kun.uz мухбирига апрелгача Тошкентга Хитойдан мингта янги автобус олиб келинишини, шунинг 700 таси газда, 300 таси электрда юришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
16:08 / 28.03.2025
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари ва 20 кишига суд ҳукми ўқилди
18:27 / 15.01.2025
“Инфокиоскларнинг қайтим бермаслик масаласини ечиш имконсиз” — “Тошшаҳартрансхизмат” раиси ўринбосари
15:22 / 15.01.2025