Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Харкивни бомбардимон қилган россиялик учувчи 12 йилга қамалди
Учувчи Харкив телеминорасига зарба беришда айбдор деб топилди. У уруш қонунлари ва одатларини бузгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Украина суди россиялик учувчини фуқаролик инфратузилмасини, жумладан Харкивдаги бомбардимон қилгани учун 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 3 март, жума куни Украина Бош прокуратураси ва Хавфсизлик хизмати ("СБУ") россияликни ҳарбий қонунлар ва уруш одатларини бузганликда айбдор деб топди.
Украина прокуратураси таъкидлаганидек, радио ва телевидение станцияси ҳарбий мақсадларда фойдаланилмайдиган фуқаролик объекти бўлиб, унинг атрофида қурол-яроғ ва ҳарбий техника жойлаштирилмаган, Украина Қуролли кучлари бўлинмалари бўлмаган.
Суд, шунингдек, зарар кўрган учта компаниянинг умумий суммаси 1,1 миллион гривнадан (2,24 миллион рубль) ортиқ бўлган даъволарини қаноатлантирди. Маҳкумнинг исми ошкор этилмаган. Маълум қилинишича, у - Ғарбий ҳарбий округи Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа 6-армиясига қарашли ҳарбий қисм командирининг ўринбосари.
Айбловга кўра, ўтган йилнинг 6 мартида учувчи Харкивга ҳужумда иштирок этган ва радио ва телевидение станциясига умумий оғирлиги 2,5 тонна тротил бўлган саккизта ФАБ-500 авиабомбасини ташлаган. Зирҳли техника заводига ҳам зарба берилди. Зарба натижасида минора ва станциянинг офис биносига зарар етган. Украина қўшинлари самолётни уриб туширди, учувчи катапульта воситасида ирғиб чиқиб парашют билан ўзини ташлади ва ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025