Ўзбекистон | 15:08 / 08.03.2023
54204
2 дақиқада ўқилади

Тошкент-Москва рейси бортида йўловчилар ўртасида жанжал келиб чиқди

Лайнер қўнганидан сўнг 210 йўловчи самолётда тўрт соатга қолиб кетган. Бир неча соатдан кейин бортда жанжал келиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 7 март куни кечқурун Тошкентдан учган 601-рейси Домодедовога қўниши керак бўлган. Бироқ, аэропорт узра икки марта айланиб, у Внуковога йўналтирилган. Расмий сабаб - об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши.

Лайнер қўнганидан сўнг 210 нафар йўловчи самолётда тўрт соатга қолиб кетган. Бир неча соатдан кейин бортда жанжал бошланган. Борт кузатувчилари одамларни ажратишга мажбур бўлгани айтилади.

Йўловчининг сўзларига кўра, стюардессалар саволларга жавоб беришдан қочган, эътибор бермаган ёки овозини баландлатган. Аэропорт маъмурияти эса одамларни ташиш учун автобуслар беришдан бош тортган.

Шунингдек, у бошқа аэропортга қўниш эълон қилинганидан кейин самолёт ходимларининг хизмат кўрсатиш сифати кескин ёмонлашганини таъкидлади.

«Агар стандарт парвоз пайтида улар дўстона муносабатда бўлган бўлса, кейин улар қўполлашиб кетди, бақиришди ва саволларга жавоб беришни хоҳламадилар», дейди у. 

Воқеа жойидан олинган видеолавҳа «Москва 24» Telegram-канали томонидан эълон қилинди. Кадрларда самолётда ўтиришдан чарчаган йўловчилар самолёт экипажи билан жанжаллашаётганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид