Ўзбекистон | 15:27 / 09.03.2023
4344
1 дақиқада ўқилади

Умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади 

11 март куни умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ҳақда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов маълум қилди.

Ҳасан Саломов

Таъмир ишларига 1 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун жами 2 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади.  

Бундан ташқари, 12 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш режалаштирилмоқда. 11 минг тоннага яқин маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланиб, 1300 километрдан зиёд ариқ ва лотоклар тозаланади. 8500 дан зиёд қабристон ва 400 та зиёратгоҳ ободонлаштирилади.

Ҳашар доирасида бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш, шунингдек автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ўтказиш тақиқланади. 

Иш берувчилар томонидан ходимларни ҳашарга мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид