Тошкентда ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Юк машинаси «Matiz» билан тўқнашиб, «Cobalt»га урилди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
11 март куни туш пайтида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Аҳмад Дониш кўчасидаги «Тахтапул» кўприги устида 2002 йилда туғилган С.Ю. «Changan» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган «Matiz» русумли автомобил билан тўқнашув содир этган.
Шундан сўнг, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» русумли автомашинасига урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Matiz» автомашинасидаги 1984 йилда туғилган T.A. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

18:02
Тошкентда каналга тушиб кетган қизни қутқарган эркак ҳалок бўлди

17:03
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?

20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади

18:17 / 19.05.2025