Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини юқори қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди
Бунга у ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлган.
Фарғона шаҳрида 14 ёшли ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 14 ёшли қиз Д.К. ўгай отаси билан жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида Фарғона шаҳри Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 24.05.2025
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж
13:19 / 20.01.2025
Фарғона шаҳри марказида 11 туп дарахт рухсатсиз кесиб ташланди
11:06 / 03.11.2024
Фарғонада ариқдан эркак кишининг жасади топилди
18:05 / 25.10.2024