Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда россияпараст сиёсатчи ҳибсга олинди
Айво Петерсон ва унинг икки шериги «жиноят содир этиш мақсадида» хорижий давлат билан алоқаларни сақлаб қолишда гумон қилинмоқда. Улар икки ойга ҳибсга олинган.
Эстонияда Koos («Биргаликда») ҳаракатининг қайта-қайта Россияни қўллаб-қувватлаган етакчиси Айво Петерсон ва икки эркак «жиноят содир этиш мақсадида хорижий давлат, хорижий ташкилот ёки унинг номидан иш юритувчи шахс билан алоқалар ўрнатишда» гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 11 март, шанба куни Эстония ОАВ хабар берди. Эстония қонунчилигининг ушбу жиноий моддаси бўйича айбдор деб топилганлар олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эстония миллий телерадиокомпанияси ERR хабарига кўра, қўлга олиш 10 мартга ўтар кечаси хавфсизлик полицияси томонидан амалга оширилган. Петерсон билан бирга ҳибсга олинган яна икки кишининг исми - Дмитрий Роотси ва Андрей Андроновдир. Улардан биринчиси, Петерсон каби, Эстония фуқароси. Андронов Россия фуқароси ва Эстонияда доимий яшаш учун рухсатномага эга.
Прокуратура матбуот котиби Қайри Кюнгаснинг сўзларига кўра, суд давлат прокуратурасининг сўровини қаноатлантирди ва жиноятда гумонларни асосли деб топди. Суд қарорига кўра, эркаклар икки ойгача ҳибсга олиниши керак. Қарор ҳали кучга кирмаган ва Таллин туман судига шикоят қилиниши мумкин.
Март ойи бошида Айво Петерсон Эстония шимоли-шарқидаги, асосан, русийзабонлар яшовчи Ида-Вирумаа минтақасида Эстония Бирлашган сўл партияси рўйхати бўйича Эстония парламенти - Рийгикогу депутатлигига номзодини қўйди. Унга 3969 та овоз берилган, бироқ бу депутатлик мандатини олиш учун етарли эмас.
Февраль ойи охирида Петерсон рус қўшинлари томонидан босиб олинган Донецкка ташриф буюрди ва Россия телевидениесида - Владимир Соловёв дастурида пайдо бўлди.
Мавзуга оид
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
19:12 / 23.04.2025