Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида кам булутли, қуруқ об-ҳаво кузатилади
Ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлади.
Кечаги совуқдан сўнг, бугун кундуз куни ҳаво исий бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига келиб, кундузги ҳаво ҳарорати +22...+25 даражага етади, жанубда баъзи жойларда +26...+28 даражагача бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйича ўтаётган антициклон республика ҳудуди бўйича кундузги ҳаво ҳароратини +18...+20 даражагача бироз пасайтиради.
15–16 март кунлари республика шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда. 13–15 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун кундузи ва ҳафта охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишда ўртача тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати асосан +18...+22 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025