Ўзбекистон | 19:05 / 14.03.2023
15564
1 дақиқада ўқилади

Нейротармоқ Ўзбекистон шаҳарларини инсон қиёфасида тасвирлади

Midjourney Термиз, Бухоро, Урганч, Нукус ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари аҳолисининг тарихий илдизларини акс эттирувчи тасвирларни намойиш этди.

Hook.report жамоаси Midjourney нейротармоғига Ўзбекистоннинг турли шаҳарларининг инсонийлаштирилган портретларини яратиш вазифасини қўйди. Натижада ҳар бир минтақага хос бўлган одамларнинг ўзига хос хусусиятлари акс этган ранг-баранг фотогалерея пайдо бўлди.

Нейротармоқда Термиз, Бухоро, Хива, Тошкент ва Фарғонадаги Ўзбекистон қизлари қиёфаси шарқона кийимдаги ранг-баранг безаклар, катта тақинчоқлар билан акс эттирилган, фонда тарихий элементлар билан рамзий объектлар тасвирланган.

Шу билан бирга, Урганч, Нукус ва Самарқанд кексалар тимсолида бу ҳудуд аҳолисининг тарихий илдизлари акс эттирилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид