Ўзбекистон | 10:52 / 15.03.2023
10445
1 дақиқада ўқилади

Тижорат банкларида доллар курси 11 500 сўмга чиқди

Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари 15 март куни долларнинг сўмга нисбатан курсини яна оширди.

Фото: Kun.uz

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 400 сўмдан сотиб олишни, 11 500 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. 

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

Халқ банки: сотиб олиш — 11 410 сўм, сотиш — 11 505 сўм;
«Агробанк»: сотиб олиш — 11 445 сўм, сотиш — 11 500 сўм;
«Ҳамкорбанк»: сотиб олиш — 11 400 сўм, сотиш — 11 500 сўм;
Ziraat bank: сотиб олиш — 11 390 сўм, сотиш — 11 500 сўм;
KDB Bank: сотиб олиш — 11 390 сўм, сотиш — 11 505 сўм;
Orient Finance Bank: сотиб олиш — 11 390 сўм, сотиш — 11 500 сўм.

15 март куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 25,78 сўмга кўтарилиб, 11 446,04 сўмни ташкил қилганди.  

Мавзуга оид