Бахмут учун жанглар, Харкивга зарбалар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 385-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украина ғарблик иттифоқчиларидан Leopard 2 русумли 150 та танк қабул қилиб олади, шунингдек британларнинг Challenger 2 русумли танкларидан 14 та ва Американинг Abrams M1 танкларидан 31 таси Киев учун етказиб берилади. Ҳарбий таҳлилчилар прогнозларига кўра, Украина қуролли кучлари баҳорнинг иккинчи қисмида қарши ҳужум бошлайди.
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан телефон орқали мулоқот ўтказди — томонлар 14 март куни Қора денгиз устида россияликлар қирувчи самолёти ва америкаликлар дрони тўқнашиб кетгани масаласини муҳокама қилган. РФ мудофаа вазирлиги суҳбат тафсилотларини келтирмаган. Ллойд Остин АҚШ дронлари «халқаро ҳуқуқ рухсат берадиган барча ҳудудларда учишда давом этажаги»ни билдирган.
- The Guardian нашри Украина қидирув отряди раҳбари Олексий Юковга таяниб хабар беришича, Украинадаги россиялик ҳарбийлар йўқотишларни яшириш учун ҳалок бўлган жангчиларининг жасадларини ёқиб юбормоқда. Манбанинг сўзларига кўра, кўнгиллилар озод этилган ҳудудларда бир неча бор ёқиб юборилган россиялик аскарлар жасадлари қолдиқларини топишган.
- Украинада тинч аҳоли вакилини ўлдирганини тан олган россиялик ҳарбий Даниил Фролкин Россияда армия тўғрисидаги «фейк» учун олти йил муддатга қамалиши мумкин. Суд 16 март куни ҳукм чиқариши кутилмоқда. 2022 йил августида Фролкин «Важные истории» нашрига Киев областидаги Андрийивка қишлоғида яшовчиларни ўлдирганини тан олганди ва тинч аҳоли вакилларини отишга ҳукм қилган командирларнинг номларини санаб, уларни жавобгарликка тортишни сўраганди. Украинада Фролкин уруш қонунлари ва урф-одатларини бузишда айбланган.
Бахмут учун жанг
Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) ҳисоблашича, Россиянинг Бахмутга юриши кульминацияга яқинлашмоқда ва РФ армиясидан янада кўпроқ захира кучларни олиб келиш талаб этилади. «Улар бунга эришишлари мумкин, ISW Бахмут ва унинг атрофида Россиянинг шу вақтгача ҳарбий ҳаракатларда деярли иштирок этмаган ҳаво-десант полки қисмларини пайқади», — дея аниқлик киритилган ISW’нинг 15 март кунги ҳисоботида.
Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони, генерал Олександр Сирский Украина қуролли кучлари ҳамон «рақибнинг ақлга сиғмас босими»ни тўхтати бургани, шунингдек «душман танклари, БМП, баравар ўт очиш реактив тизимлари ва ўқ-дори омборларини йўқ қилаётгани»ни айтди.
«Россияликларда ўқ-дориларни қисқартириш динамикаси кузатилмоқда — улар снарядларни узоқ регионлардан келтиришмоқда, снарядлар эскиргани учун сифати ҳам ёмонлашган. Биз эса уларнинг жанг майдонидаги артиллерия омборларини йўқ қилиш устида доимий иш олиб бормоқдамиз», — деган Украина қуролли кучлари Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватий. Россия томони Бахмут атрофидаги вазият юзасидан изоҳ бермаган.
Шу билан бирга, Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг хабар беришича, шаҳарда тинч аҳоли вакиллари бўлган уч минг атрофида одам қолиши давом этмоқда, шундан 33 нафари болалар. Қуйида Бахмутнинг унда қолаётган ва РФ юришини тўхтатиб турган украин ҳарбийлари назаридаги кўриниши акс этган суратлар.
Харкив ўққа тутилиши
15 март куни Россия қўшини Харкивни ўққа тутди. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг айтишича, ракета келиб тушган районда бирорта ҳарбий ёки бошқа стратегик муҳим объект бўлмаган. Зарба оқибатида турар жой ва гунглар жойлаштирилган интернат биноси шикастланган — зарба вақтида у ерда беморлар бўлмаган, аммо ишчилар бор эди. Жароҳатланганлар йўқ.
Константиновкага зарба оқибатида чиққан ёнғин
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024