Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» етакчиси Афғонистонда наша етиштиришни тақиқлади
Судларга жиноятчиларни «шариат қонунлари асосида жазолаш» топширилди.
Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода бутун мамлакат бўйлаб каноп (наша) етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақда ҳукмрон режимнинг расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқда маълум қилди. «Толибон» Афғонистонни 2021 йил августида эгаллаб олган.
«Толибон» етакчисининг фармонида айтилишича, «бутун мамлакат бўйлаб каноп етиштириш қатъиян ман этилади, шундан кейин ҳеч ким ўз ерига каноп эка олмайди, агар кимдир ўз ерига каноп экса, у йўқ қилинади». Бу ҳақда Darivoa ёзди.
«Толибон» раҳбари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва тергов органларига жиноятчиларни жавобгарликка тортиш, судларга эса «уларни шариат қонунлари асосида жазолаш»ни топширган.
Ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва расмий газетада эълон қилинади.
2022 йил декабр ойида Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш тақиқланганини эълон қилган эди. Кўкнорининг етилмаган дуккакларидан опий олинади - қуюқлашган сутли шарбат, ундан морфин ва кодеин ажратилади.
Афғонистон дунёдаги энг кўп афюн ишлаб чиқарувчи ва энг кўп наша етиштирувчи давлатлардан биридир. Мамлакатда наша ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ишончли маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025