Ўзбекистон | 13:44 / 21.03.2023
31204
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сўнгги 100 йилда Наврўз байрами (фотожамланма)

Ўзбекистон ҳудудида азалдан нишонланиб келган Наврўз 1980-йилларда бутунлай тақиқланади. Унгача ва ундан кейин ўзбеклар Наврўзни қандай нишонлашган? Kun.uz охирги 1 асрда ўзбек халқи Наврўз ва бошқа байрамларни қандай ўтказгани ҳақидаги фотожамланмани тақдим қилади.

Кўпгина шарқ мамлакатлари, Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам яшаган халқлар азалдан баҳорнинг келишини, табиат уйғонишини нишонлаб келишган. Байрам сифатида эса баҳорги тун ва кун узунлиги тенглашадиган кунни 20,21 баъзи жойларда 22 март кунини танлашган.

Наврўзни нишонлаётган болалар. Самарқанд. 19-аср.
Арқон устида томоша кўрсатаётган дорбоз. Хива. 1890 йил/ Фото: француз фотографи М. Ҳорде
Қўчқор уриштириш мусобақаси. Хива. 20 асрнинг боши/ Фото: Худойберган Девонов
Томошага келган одамлар. Тошкент. 1928 йил/ Фото: ЎзАрхив

Қадим замонларданбошлаб Озарбойжон, Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва яна кўплаб шарқий ўлкаларда баҳорнинг — янги йилнинг келишини байрамлар билан қарши олишади. Мартнинг 21-санаси Эрон ва Афғонистонда расмий тақвимнинг дастлабки биринчи куни ҳисобланади. 2009 йил 30 сентябрда Наврўз ЮНЕСКО тарафидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган, 2010 йил 23 февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21 март “Халқаро Наврўз Куни” деб эълон қилинган.

Томошага келган одамлар. Тошкент. 1930 йил/ Фото: ЎзАрхив
Томошага кетаётган одамлар. Самарқанд. 1937 йил/ Фото: ЎзАрхив
Сурнай чалаётган мусиқачилар. ЎзССР. Йили номаълум/ Фото: ЎзАрхив

Наврўз совет даврида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида очиқ нишонланмаган. Бир неча минг йиллик тарихга эга бу байрам Ўзбекистонда айниқса 1980-йилларга келиб расман тақиқлангани ҳақида маълумотлар бор. Айрим тарихчилар бунга сабабни айнан шу даврда миллийлик туйғусининг кучайиши билан боғлашади. Собиқ совет давлатларида Наврўз ўрнига 8 март, қўшиқларга аталган байрамлар, “Менинг шаҳрим куни” кабилар нишонлаган.

Қўшиқ байрами. Тошкент. 1954/ Фото: ЎзАрхив
Қўшиқ байрами. Тошкент. 1954/ Фото: ЎзАрхив
Островский номидаги Пионерлар саройи ва Сталин номидаги Пионерлар саройи бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари. Тошкент. 1955/Фото: ЎзАрхив
Островский номидаги Пионерлар саройи ва Сталин номидаги Пионерлар саройи бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари. Тошкент. 1955/Фото: ЎзАрхив
“Пахтакор” стадионида Тошкент эстрада фестивали. Ленин эски Фордда (СССР халқ артисти Шукур Бурҳонов). Тошкент. 1959 йил. Фото: ЎзАрхив
Байрам қилиб ўйнаган ёшлар. Тошкент. 1964. Фото: ЎзАрхив

 

Қўшиқ фестивали. Наманган вилоятининг халқ чолғу асбоблари оркестри, ҳаваскорлар чиқишлари иштирокчилари чиқиш қилади. Наманган. 1965 йил. Фото: ЎзАрхив
“Қиз-Қурман” ўйинидаги мусобақа иштирокчилари. Тошкент. 1970 йил. Фото: ЎзАрхив
Аёз ота ва Қорқиз Андижондаги Жомий мадрасаси майдонида. Андижон. 1971 йил. Фото: ЎзАрхив
Хўжа Насриддин, “Менинг шаҳрим куни” байрами. Наманган. 1986 йил. Фото: ЎзАрхив
А.Навоий номидаги театр олдидаги очиқ майдони, “Менинг шаҳрим куни” байрами. Тошкент. 1986 йил. Фото: ЎзАрхив
Наврўз байрамида куйлаётган “Ялла” давлат вокал-чолғу ансамбли. Тошкент. 1990 йил. Фото: ЎзАрхив

Мустақилликдан кейин эса Наврўз давлат миқёсида кенг нишонланди. 1991 йилдан кейин Наврўз умумхалқ байрами даражасига кўтарилди.

Наврўзда тўй. Сурхондарё. 1993 йил. Фото: ЎзАрхив
Наврўзда сумалак. Сурхондарё. 1993 йил. Фото: ЎзАрхив
Халқлар дўстлиги саройида умумхалқ “Наврўз” байрами қатнашчилари. Тошкент. 1994 йил. Фото: ЎзАрхив
Нукус шаҳри аҳолиси Наврўз байрамига тайёрланяпти. Қорақалпоғистон. 1995 йил. Фото: ЎзАрхив

 

 

Наврўз байрами кунларида Тошкент шахридаги Ўзбекистон меҳмонхонасининг ташқи кўриниши. Тошкент. 1998 йил. Фото: ЎзАрхив

Суратлар ЎзАрхив агентлиги таркибидаги “Кинофотофоно” ҳужжатлар архивидан олинди.

Фотолардан фойдаланилганда Kun.uz манба сифатида кўрсатилиши шарт.

Мавзуга оид