Ўзбекистон | 12:46 / 21.03.2023
8811
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Tenge Bank Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклайди!

“Tenge Bank” Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимлиги кўмагида 100 туп кўчат экиш бўйича экологик акция ўтказди, шунингдек, янги қурилган болалар майдончасини тантанали равишда фойдаланишга топширди.

Фото: Tenge Bank

Наврўз – янгиланиш, эзгулик ва тинчлик тимсоли, дўстлик, меҳмондўстлик, баҳорий илиқлик байрами.

Tenge Bank ижтимоий масъулиятли компания сифатида қабул қилинган ESG корпоратив сиёсати доирасида ўзининг экологик, ижтимоий ва корпоратив соҳаларини ривожлантиради, шунингдек, яхши анъаналарни сақлайди ва фаол хайрия фаолиятини олиб боради.

 Мафтункор Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Алимкент маҳалласида Tenge Bank томонидан болалар майдончаси фойдаланишга топширилди.

Замонавий арғимчоқлар,фитнес жиҳозлари, чўққиларга чиқиш учун тортувчи тўрлар билан жиҳозланган ҳамда майин яшил қоплама билан қопланган ўйин майдончаси асосий иштирокчилари – болалар ва уларнинг ота-оналарини бефарқ қолдирмади. Улар ўйин майдонининг дизайни, қулайлиги, хавфсизлиги ва ёруғлигидан хурсанд бўлдилар. 

 Ушбу хайрия акциясининг ташаббускори ва ташкилотчилари Яшнобод тумани ҳокимлиги ва “Tenge Bank” бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан қаровсиз 300 квадрат метр майдон тозаланди, ободонлаштирилди ва кўчатлар ўтқазилди. 

Болалар майдончасининг очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов ва “Tenge Bank” бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккаловлар ҳамда 50 нафардан ортиқ болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

“Банк раҳбариятига катта раҳмат. Айниқса, улуғ Наврўз байрамимиз арафасида кам таъминланган оилалар фарзандларимизни қўллаб-қувватлашда ҳар томонлама ёрдам, кўмак кўрсатилмоқда, – дейди Бахтиёр Раҳмонқулов.

Байрам якунида банк раҳбарияти томонидан болалар ва уларнинг ота-оналарига совғалар топширилди.

Бундан ташқари, “Tenge Bank” Яшнобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ёнидаги ҳудудга 100 туп кўчат экишда иштирок этди. 

Акцияда банкнинг 60 дан ортиқ ходимлари ўз фарзандлари билан иштирок этишди. Экиш учун Пенсилвания кули ва оқ чинор кўчатлари танланган.

“Атроф-муҳитни ҳурмат қилиш банкнинг ESG ва барқарор ривожланиш соҳасидаги фаолиятининг асосий тамойилларидан биридир. Бугун эко-акциялар нафақат юртимиз ободлигига ҳисса қўшмоқчи бўлганларни, балки умуман ўзгаришларга бефарқ бўлмаганларни ҳам бирлаштирди”, — дея изоҳ берди банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шахруҳ Ҳакимов. 

Tenge Bank Ўзбекистон халқини ажойиб баҳор байрами Наврўз билан табриклайди.

 Уйингизга бахт ва янгиланиш олиб келсин! Сизнинг барча яхши умидларингиз, орзуларингиз амалга ошсин ва уйингизда доимо тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик ҳукм сурсин!

Мавзуга оид