Ўзбекистон | 15:02 / 23.03.2023
17092
1 дақиқада ўқилади

“Ўша кунларни душманимга ҳам раво кўрмайман” — туҳмат сабаб қамалган собиқ ҳоким

Бухорода 22 март, чоршанбa куни “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда 2008–2015 йилларда Ғиждувон туманига ҳокимлик қилган Баҳодир Зиёев сўзга чиқиб, туҳмат билан қамалгани ва оғир кунларни бошдан ўтказгани ҳақида гапирди.

“2015 йилда тухмат билан қамалдим. 12 йиллик қамоқ (озодликдан маҳрум қилиш) жазосига ҳукм қилиндим. 6 ойга яқин тергов ҳибсхонасида бўлиб, ғайриинсоний қийноқларни кўрдим. Ўша кунларни душманимга ҳам раво кўрмайман.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Мен эса 2019 йилда тўлиқ оқландим”, деди Зиёев.

Собиқ ҳоким конституциявий ислоҳoтларга бефарқ эмаслигини таъкидлаб, жамоатчиликни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режа қилинган бундай тадбирлар айни пайтгача Бухородан ташқари Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтди.

Мавзуга оид