Жаҳон | 14:55 / 23.03.2023
19980
5 дақиқада ўқилади

Украина ҳудудларига зарбалар ва Бахмутга келган Зеленский. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 392-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 22 мартга ўтар кечаси Россия Украинага Эрон дронлари билан ҳужум қилди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
  • 22 март куни кундузи Запорижжя шаҳридаги кўп қаватли уйга икки ракета келиб урилди. Тинч аҳоли вакилларидан бири киши ҳалок бўлиб, 34 киши жабрланган.
  • Жаҳон банк ҳарбий ҳаракатлардан кейин Украинани тиклашга кетадиган харажатларни қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Энди бу миқдор 411 миллиард долларни ташкил этмоқда. 2022 йил сентябрида тиклаш харажатлари 349 миллиард долларга баҳоланган эди.
  • Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги ва Харкив области ҳудудидаги позицияларига ташриф буюрди. У Украина қўмондонлиги ҳисоботини тинглади ва ҳарбийларга мукофотлар топширди.
  • Россия судлари уруш бошланганидан бери сўроқсиз ҳарбий хизмат жойини ташлаб кетиш, буйруқларни бажармаслик, дезертирлик ва сафарбарлик даврида қатъийлаштирилган бошқа моддалар бўйича 247 та ишда ҳукм чиқарган.

Куннинг асосий воқеаси. Киев области ва Запорижжяга зарбалар

22 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина ҳудуди бўйлаб Эрон ишлаб чиқарган «Shahed-136» дронлари орқали ёппасига ҳужум уюштирди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган. Фуқаролик объекти шикастланган — бу айнан қандай бино бўлганига аниқлик киритилмаган.

22 март куни кундузи Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрида россияликларнинг икки ракетаси тўққиз қаватли уйга келиб урилди. 34 киши тан жароҳати олган, уларнинг 29 нафари шифохонага ётқизилган. Бир киши шифохонада вафот этган.

Киевдан 65 километр жанубда жойлашган Ржищев шаҳрида россияликлар ракета зарбаси оқибатлари
Roman Pilipey / Getty Images
Ржишчевда яшовчи Олександр ва Вера Шелест шифохонада
Ivan Lyubysh-Kirdey / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Ржишчевда россияликлар ракетасидан вайрон бўлган бинодан жасад олиб чиқишмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Запорижжяда зарбалардан шикастланган турар жой бинолари
Reuters / Scanpix / LETA
Запорижжяда россияликлар ракеталари келиб тушган уй яқинидаги аҳоли вакиллари
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA

Володимир Зеленскийнинг Донецк ва Харкив областларига ташрифи

Украина президенти Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут йўналишидаги позициясига, шунингдек Харкив областига ташриф буюрди. У Украина қўмондонлигининг фронтдаги оператив вазият ва ҳарбий ҳаракатлар бориши тўғрисидаги ҳисоботини тинглади, шунингдек ҳарбийларни тақдирлади.

Бундан ташқари, президент украиналик ярадор аскарлар даволанаётган ҳарбий ҳоспиталда бўлди. Бу ерда ҳам у ҳарбий хизматчиларни орденлар билан тақдирлади ва уларга профессионаллик учун миннатдорчилик билдирди.

Украина қуролли кучлари қўмондонлиги Володимир Зеленскийнинг Харкив областига ташрифи вақтида ҳисобот беришга ҳозирланмоқда. Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Зеленский Харкив областидаги ҳарбий ҳоспиталда ярадор ҳарбийни мукофотламоқда
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина қуролли кучлари жангчилари Бахмут атрофидаги позицияда Володимир Зеленскийни қаршилади
Фото: Украина президенти матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Зеленский Бахмут атрофида жанг қилаётган украиналик ҳарбий хизматчини бағрига босмоқда
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Бахмут атрофидаги жанглар

Россия қўшини Бахмутга юриш суръатларини пасайтирди — бу ҳақда Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW), Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳамда Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский маълум қилган. ISW ва британ разведкаси қайд этишича, РФ армияси бошқа йўналишларда, хусусан Донекц яқинида Украина назоратида қолаётган Авдийивка шаҳрига юришни фаоллаштирмоқда. Сирскийнинг ҳисоблашича, Россия қўшини «базўр нафас олмоқда» ва Украина қуролли кучлари «тез орада бу имкониятдан фойдаланади, худди ўз вақтида Киев, Харкив, Балаклия ва Купянскда бўлгани каби».РФ мудофаа вазирлиги Бахмут йўналишидаги вазият юзасидан изоҳ бермади.

Қуйида Украина армиясининг олдинги чизиқдаги позициялари акс этган суратлар.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдан 13 километр масофадаги Часив Яр шаҳри узра кўтарилган тутун
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Донбассдаги фронт чизиғида ярадор украин аскарлар

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид