Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинанинг барча йўқотилган ҳудудларни қайтаришини истайди – ОАВ
Вашингтон «Украинанинг мустақил демократик давлат сифатида омон қолишига ёрдам бериш учун» Киевни қўллаб-қувватлаш ниятида.
Қўшма Штатлар Украинадаги урушга барҳам бериш шартлари бўйича кескинроқ позицияни эгаллашни кўриб чиқмоқда, деб ёзди The Times. Вашингтон барча йўқотилган ҳудудларни Киевга қайтаришни талаб қилиши мумкин.
«Мақсад — Украина суверенитети ва мустақиллигини таъминлаш ва бу ҳудудларнинг қайтарилишини англатади», деди нашрга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали манбаси.
Қўшма Штатлар яқин келажакда воқеаларнинг бундай ривож олишини кутмайди. Шунга қарамай, Вашингтон «Украинанинг мустақил демократик давлат сифатида омон қолишига ёрдам бериш учун» Киевни қўллаб-қувватлаш ниятида.
20 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинага 350 миллион доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакети ажратганини маълум қилди. 2021 йил январь ойидан бери Вашингтон Киевга умумий ҳисобда 32,8 миллиард доллар ажратди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025