Ўзбекистон | 12:12 / 27.03.2023
12150
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 44 ёшли эркакни йўловчи поезди босиб кетди

Қўнғирот—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезди одам босиб кетган. Фуқаро воқеа жойининг ўзида вафот этган.

24 март, жума куни Қўнғирот—Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди Элликқалъа—Тўрткўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб бораётган вақтда поезд йўлига чиқиб қолган фуқарони босиб кетган. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси маълум қилди.

Таъкидланишича, 1979 йилда туғилган фуқаро X.Ш эҳтиётсизлик оқибатида поезд йўлига чиқиб қолган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Воқеа 16:00 атрофида содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда тепловоз 19 ёшли қизни, “Афросиёб” тезюрар поезди эса 4 ёшли боғча боласини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид