Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Guardian: Украиналиклар Challenger 2 танкини ишлатиш машқларини якунлади
Украина ҳарбий хизматчилари Буюк Британияда Challenger 2 танкларини бошқариш бўйича ўқув машғулотларини якунлаб, Украинага қайтишди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри Буюк Британия Мудофаа вазирлигига таяниб ёзмоқда.
Январь ойида Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Киевга ушбу турдаги 14 та ҳарбий машинани топшириш ниятида эканлигини маълум қилган эди, ўша ойда Украина ҳарбийлари қиролликка машғулотлар учун келган.
Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Аннабел Голди мамлакат Украинага бойитилмаган уранли ўқ-дориларини топширишини айтганди.
«Украинани Challenger 2 асосий жанговар танклар эскадрони билан таъминлаш билан бир қаторда, ўқ-дорилар, жумладан, таркибида бойитилмаган уран бўлган зирҳни тешувчи снарядларни ҳам етказиб берамиз. Бундай снарядлар замонавий танклар ва зирҳли транспорт воситаларига нисбатан юқори самарадорликка эга», деди вазир ўринбосари Украинага етказилаётган қурол таркибида бойитилмаган уран бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Ўқ-дориларда бойитилмаган урандан фойдаланиш унинг юқори масса зичлиги ва портловчи хусусиятлари билан боғлиқ. Бундай снарядларнинг зирҳни тешиб ўтиш хусусияти ва ҳалокатлилиги юқори, бу эса охир-оқибат уларнинг самарадорлигини белгилайди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025