Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У қамоққа олинган шахсни очиққа чиқартириб беришни ваъда қилиб, унинг яқинларидан 10 минг АҚШ доллари олгани ва ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани айтилмоқда.
Самарқандда адвокат фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар хабар берди.
Манбага кўра, Тойлоқ туман прокуратураси адвокатлар ҳайъати адвокати И.Қ. туманнинг Навзандак маҳалласида яшовчи И.Д.дан уй-жой кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 200 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пул олганлиги аниқланган.
Шунингдек, адвокат фуқаро Н.И.ни қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, унинг яқинларидан 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Самарқанд вилоят прокуратураси ҳолатни тасдиқлади ва 2023 йил 14 март куни И.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Олдинроқ Навоий шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати тергов қилинаётган жиноят ишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 7500 АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
18:43 / 16.05.2025