Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия ёзгача Молдовага ёрдам пакетини тақдим этади
Европа Иттифоқи Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Кишинёвга макромолиявий ёрдам катта бўлишини ваъда қилди. Унга кўра, Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш музокаралари бўйича қарор йил охиригача қабул қилинади.
Европа Иттифоқи давлатлари Еврокомиссиядан Молдовага ёзгача қўллаб-қувватлаш пакетини тақдим этишни сўради, деди 28 март, сешанба куни Кишинёвга расмий ташрифи чоғида ЕИ кенгаши раҳбари Шарл Мишел. У макромолиявий ёрдам пакети «катта ва салмоқли» бўлишини ваъда қилди.
Бундан ташқари, Мишел ЕИ Кенгаши 2023 йил охиригача Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш музокараларини бошлаш бўйича қарор қабул қилиши кераклигини айтди. «Бу Европа Комиссияси тайёрлайдиган ҳисоботни инобатга олган ҳолда сиёсий қарор бўлади ва йил охиригача ижобий қарор қабул қилинишига чин дилдан умид қиламан», — деди у. ЕИга кириш йўлидаги тараққиёт Молдова халқи учун «аниқ ва ижобий натижалар» беради, деб ишонтирди ЕИ Кенгаши президенти.
У, шунингдек, Европа Иттифоқининг Молдова халқи билан бирдамлигини таъкидлади ва 2022 йилда Брюссел Молдова барқарорлигини, айниқса энергетика соҳасида қўллаб-қувватлаш учун бир миллиард евродан ортиқ маблағни сафарбар қилганини эслатди. «Биз кўпроқ нарсани қилишга тайёрмиз», деб қўшимча қилди Мишел.
«Сиз борган сари кўпроқ душман рус разведкаси нишонига айланяпсиз. Сўнгги ойларда Россия ва унинг ишончли вакиллари энергия, киберҳужумлар, норозилик намойишлари ва бошқа қўпорувчилик ҳаракатлари ёрдамида мамлакатингизни беқарорлаштиришга кўпроқ уринмоқда. Биз мамлакатингизни беқарорлаштиришга қаратилган бу уринишларни кескин қоралаймиз», деди Евроиттифоқ Кенгаши раҳбари.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
14:09 / 17.04.2025
Штрак-Циммерман: Молдова - ЕИ учун устувор давлат
20:51 / 15.04.2025