Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Навоий ва Фарғонада қуёш электр станцияларини қуради
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Huadian Xinjiang Power компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Имзоланган ҳужжатлар қаторида савдо, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар бор. Битимларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида биргаликда тегишли чоралар кўриш масалалари ўз ифодасини топган.
Тадбир доирасида иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида иккала томон ҳам тақдимотлар ўтказди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025