Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко уруш ҳақида: «Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш керак»
Беларус президенти парламентга мурожаатида Украинада қўшинларни кўчириш, қурол ва ўқ-дориларни икки томондан олиб ўтиш ҳуқуқисиз сулҳ тузишга чақирди.
Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат парламентига мурожаат қилди. Ўз нутқи давомида кўплаб мавзуларда гапирган Лукашенко Россиянинг Украинага босқинига ҳам муносабат билдирди. Унинг фикрича, ҳарбий ҳаракатларни ҳеч қандай шартсиз тўхтатиш керак.
«Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш керак. Икки томонга ҳам қўшинларни қайта жойлаштириш ва тўпламаслик мажбуриятини юклаган ҳолда сулҳ эълон қилиш керак. Аскарлар, қуроллар, ҳарбий техника – ҳеч нарсани тўпламаслик керак. Ҳаммаси музлаши керак.
Лекин Ғарб яна урушдаги тўхталишдан ёлғон орқали ўз позициясини мустаҳкамлаш учун фойдаланмоқчи бўлса, Россия эскалация кучаймаслиги учун ҳарбий ишлаб чиқариш комплекси ва армияси орқали зарба беришга мажбур бўлади.
Территориал, тиклаш ва хавфсизлик бўйича барча нарсаларни музокаралар столида ҳал қилиш мумкин ва шундай бўлиши ҳам керак. Ва музокараларда ҳеч қандай бирламчи шартлар бўлмаслиги керак», деди Лукашенко парламентга мурожаатида.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025