Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дуатлон чемпионати ўтказилиши сабабли қатор кўчаларда ҳаракат чекланади
Жорий йилнинг 1 апрель куни Янги Ўзбекистон боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу сабабли қатор кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Соат 07:00 дан 08:00 гача:
Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
08:00 дан 12:00 гача:
Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;
08:00 дан 12:00 гача:
Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.