Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг 5 давлати етакчиси Бучадаги қурбонларни ёдга олди
Молдова президенти Майя Санду Буча шаҳри Россия қўшинларидан озод қилинганининг бир йиллиги муносабати билан Украинага келди.
«Бугун биз, Молдова халқи жаҳон ҳамжамияти билан бир йил аввал Буча шаҳрида тинч аҳолига қарши содир этилган террорни эслаяпмиз. Биз қурбонлар хотирасини ҳурмат қиламиз ва улар учун мотамдамиз», деб ёзди у Twitter’да.
Молдова раҳбари демократик давлатларни ваҳшийликларни тергов қилиш ва айбдорлар жазоланишини таъминлаш учун ҳамкорлик қилишга чақирди.
Бучадаги маросимда Майя Санду ва Украина президенти Володимир Зеленскийдан ташқари Словакия, Словения ва Хорватия бош вазирлари Эдуард Хегер, Роберт Голоб ва Андрей Пленкович иштирок этди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Буча Россия қўшинларидан озод қилинганининг бир йиллиги муносабати билан бир йил аввал Киевга яқин ушбу ҳудудда содир бўлган воқеа «битта ҳолат эмас»лигини айтди.
«Бундай совуққонлик билан амалга оширилган қатллар каттароқ режанинг бир қисми эди - Кремлнинг украиналикларни, уларнинг миллий ўзига хослигини йўқ қилиш режаси».
У ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилишига ишонтирди.
«Биз Россиянинг босқинчилик жинояти учун жавобгарликка тортилишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шу мақсадда, агар керак бўлса, махсус трибунал ташкил этилишини қўллаб-қувватлаймиз. Биз Украина ва украиналиклар учун адолатни истаймиз», - дея хулоса қилди Урсула фон дер Ляйен.
28 март куни Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2022-2023 йилларга мўлжалланган дунёда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.
Украинадаги вазият бўйича, ҳуқуқ ҳимоячилари Россия армияси ҳарбий тажовузкорлигининг турли оқибатлари, биринчи навбатда, фуқаролик объектларига ҳужумлар ва бошқа жиноятлар, масалан, тинч аҳолига нисбатан қийноқлар ва жинсий зўравонликларни инсон ҳуқуқларининг асосий муаммоси сифатида тилга олган.
Ҳисоботда тинч аҳоли жабр кўрган фожиали эпизодлар, масалан, Запорижжяда ҳуманитар карвонга қилинган ҳужум ёки Киев яқинида - Бучада судсиз қатл қилиш ҳолатлари танлаб олинган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025