Ўзбекистон | 08:59 / 05.04.2023
34405
1 дақиқада ўқилади

Журналист Соҳибжон Алижонов вафот этди

Таниқли журналист, Ўзбекистон МТРКда узоқ йиллар давомида ишлаган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Facebook / Соҳибжон Алижонов

Соҳибжон Алижоновнинг айрим шогирдлари маълумотига кўра, таниқли журналист юрак хуружи оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
 
Соҳибжон Алижонов Фарғона вилоятида туғилган. У журналистик фаолиятини «Давр» информацион дастурида бошлаган.

Сўнг узоқ йиллар давомида МТРКда турли лавозимларда ишлаган. «Ўзбекистон24» каналида директор ўринбосари, бош муҳаррир бўлган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази» давлат муассасаси директори сифатида ишлаган.

Унга 2020 йилда президент фармони билан «Дўстлик» ордени берилган.

Мавзуга оид