“Давлатнинг кўмаги билан ўлимдан қолдим” – навоийлик бемор
9 апрель куни Навоий шаҳрида “Конституция – ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда жигар церрози билан оғриб, ўлим тўшагида ётган Юлдуз Мамараҳимова давлатнинг ёрдами билан қандай соғайиб кетгани ҳақида гапириб берди.
Унинг билдиришича, 2017 йилда жигар циррози билан касалланган. 3-4 йил даволанишига қарамай, соғлиги кун сайин ёмонлашиб борган.
“Ҳиндистон давлатида операция қилишни маслаҳат беришди. Бироқ операция нархи 25 минг АҚШ доллари экан. Бизда бунча маблағ йўқ эди.
2021 йил аҳволим жуда оғирлашиб, жонлантириш бўлимига тушиб қолдим. Ҳеч қандай дори-дармон таъсир қилмай қўйди. Шифокорлар яқинларимга умрининг охирини оиласида, фарзандлари бағрида ўтказсин, олиб кетаверинглар, дейишган. Чунки аҳволим жуда ҳам оғир эди.
Шунда Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан менга маблағ ажратилди ва 20 кун ичида, 2021 йилнинг 23 ноябрь куни Ҳиндистонга олиб боришди. У ерда 15 кунлик тайёргарликдан сўнг операция қилишди. Мана, кўриб турганингиздек, ҳозирда аҳволим жуда яхши”, — дея таъкидлади Юлдуз Мамараҳимова.
Тарғибот тадбирида вилоятдаги илғор фермерлар, шоира ва ижодкорлар, ҳуқуқшунослар сўзга чиқиб, соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлагани ҳақида фикр билдиришди.
Юлдуз Мамараҳимова ва бошқа сўзга чиққанлар референдумда фаол иштирок этишларини маълум қилишди ҳам жамоатчиликни конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасликка чақиришди.
Мавзуга оид
20:44 / 26.02.2024
Мактабда сочи олинган боланинг отаси маданият бўлими бошлиғи экани маълум бўлди
09:52 / 24.02.2024
“Ички тартиб-қоидалар Конституцияга зид бўлмаслиги лозим” — фаоллар мактабдаги соч олдириш ҳақида
10:20 / 14.02.2024
Навоийда “Ақлли чорраҳа” лойиҳаси ва “Яшил йўлак” режими синовдан ўтказилди
11:00 / 27.07.2023