Жаҳон | 08:34 / 10.04.2023
15279
2 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда

RESQSHIP ва Alarm Phone инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган ва ҳали ҳам қийин аҳволда қолган қочқинлар бўлган кемалар ҳақида хабар бермоқда.

Фото: AP

9 апрель, якшанба куни Германиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича RESQSHIP нотижорат ташкилоти хабар беришича, бир кечада Европа Иттифоқи мамлакатларига йўл олган камида 23 нафар муҳожир Ўрта Ер денгизида ҳалок бўлди. Унга кўра, ташкилот ходимлари денгизда кемаси чўкиб кетган 25 кишини топди. Топиш вақтида улар бир неча соат денгизда бўлишган.

«Буларнинг ҳаммаси қачон тугайди? Қачонгача бошқа томондан қараш мумкин, сиёсатчилар қачонгача бу ўйинни ўйнашмоқчи? Гап одамлар ҳаёти ҳақида кетмоқда», деб ёзган RESQSHIP вакиллари Twitter'да.

Шу билан бирга, бошқа бир инсон ҳуқуқлари ташкилоти - Alarm Phone 400 нафар муҳожир бўлган яна бир кема денгизда чўкаётгани ҳақида хабар бермоқда - унинг ёқилғиси тугаб, аста-секин сув билан тўлмоқда, капитан эса уни тарк этган. Кема Малта сувларида сузмоқда, бироқ Малта ҳукумати ёрдамга шошилмаяпти ва бошқа ҳеч бир давлат кемани қабул қилишга рози эмас.

2023 йил бошидан буён 28 мингдан ортиқ муҳожир Ўрта Ер денгизи орқали Италияга етиб келди. Бутун 2022 йил давомида уларнинг сони атиги 6800 эди, деб ёзади Reuters.

Мавзуга оид