АҚШ сунъий идрок учун қоидаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
Президент Байден юқори технологиялар бўйича эксперт кенгаши билан сунъий интеллектни эҳтимолий тартибга солиш мавзусини муҳокама қилган.
The Wall Street Journal (WSJ) маълумотларига кўра, АҚШ президенти Жозеф Байден маъмурияти ChatGPT чатботи каби сўнгги сунъий идрок (СИ) технологиялари учун қоидаларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Маълум қилинишича, АҚШ Савдо вазирлиги махсус идоралар, экспертлар, ташкилотлар ва компаниялардан сўнгги СИ воситаларидан фойдаланишнинг эҳтимолий хавф-хатарлари, уларни сертификатлаш ва ҳоказолар бўйича «жавобгарлик чоралари» тўғрисидаги таклиф ва истакларни қабул қилишни бошлаган.
60 кун муддатда вазирлик фикр-мулоҳазалар ва таклифларни қабул қилади, тегишли таҳлилдан сўнг улардан СИ соҳасида давлат томонидан тартибга солишнинг мумкин бўлган чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботда фойдаланилади.
Хабар қилинишича, президент Байденнинг ўзи Google, Microsoft ва бошқалар каби компаниялар вакилларини ўз ичига олган юқори технологиялар бўйича эксперт кенгаши билан сунъий интеллектни эҳтимолий тартибга солиш мавзусини аллақачон муҳокама қилган.
Аввалроқ, Илон Маск ва минглаб экспертлар сунъий идрокни ривожлантиришни тўхтатишга чақиргани, уларни цивилизация устидан назоратни йўқотиш хатари хавотирга солаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024