Ўзбекистон | 07:57 / 11.04.2023
5713
1 дақиқада ўқилади

Парижда Ўзбекистонда суратга олинган тарихий овозсиз фильмлар намойиш этилди

Париждаги Aраб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари» кўргазмасига бағишланган маданий-маърифий дастур доирасида Ўзбекистонда суратга  олинган «Мохов» (1928) ва «Бурилиш: унинг ҳуқуқи» (1931) номли овозсиз фильмлар намойиши ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди, деб  хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Фильмлар намойишини Республика кинофонди директори Элжон Aббосов ва киношунос, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг «Кино ва телевидение» бўлими мудири, санъатшунослик фанлари доктори Нигора Каримова тақдим этди. Маданий-маърифий кечада Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Aброр Зуфаров раҳбарлигидаги мусиқий жамоа ўз  дастури билан чиқиш қилди.

100 дан зиёд Франциянинг таниқли киношунос ва мусиқа санъати ихлосмандлари  иштирок этган тадбир  француз жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Маданий дастур Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилди. 

Тадбир қатнашувчилари Ўзбекистонда кинематография соҳаси бой тарихга эга эканини эътироф этишди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти