Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
Тошкентликлар финалда Астананинг «Номад» клубига ютқазди.
Хоккей бўйича Қозоғистон Про-Лигасининг 2022/23 мавсуми якунланди.
Тошкентнинг «Ҳумо» клуби турнирда муваффақиятли иштирок этди. «Қанотлилар» плей-оффнинг финал босқичигача етиб боришди ва Астана шаҳрининг «Номад» клубига 4 та ғалабагача бўлган ўйинлар сериясида 1:4 ҳисобида ютқазишди.
«Ҳумо» хоккей клуби 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, уй ўйинларини Тошкентнинг «Ҳумо Арена»сида ўтказади.
Клубга россиялик Евгений Попихин бош мураббийлик, латвиялик Нормундс Сейейс бош менежерлик қилади.
«Ҳумо» таркиби асосан россиялик ва қозоғистонлик хоккейчилардан шаклланган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025