Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия НАТО ядровий режалаштириш гуруҳи ишида иштирок этади
Аммо мамлакат ўз ҳудудида ядро қуролларини жойлаштиришга рухсат бермайди.
Финландия НАТО янги аъзоси сифатида альянснинг ядровий режалаштириши ва қўллаб-қувватлаш операцияларида иштирок этади, гарчи у ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришга рухсат бермасликка қарор қилган бўлса ҳам. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб Reuters хабар берди.
Финландия қўшни Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан 4 апрель куни НАТО ташкилотининг 31-аъзосига айланган эди. Шундан сўнг, Финландия ҳукумати ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришга рухсат бермаслигига қарор қилди, аммо бошқа чекловлар қўймади.
Амалда Финландия альянснинг ядро режалаштириш гуруҳида иштирок этади, ўз ҳудудидан ташқарида ядровий операцияларини қўллаб-қувватлайди, деди Мудофаа сиёсати бош директори Янне Куусела.
«Ядро қуроллари НАТО томонидан барпо этилган тийиб туриш тизими ва мудофаада жуда муҳим рол ўйнайди. Биз ҳам уларнинг ҳимоясидан фойдаланамиз. Шунинг учун Финландия ҳар хил жараёнларда иштирок этиши ва ёпиқ ҳолда қолмагани маъқул», деди Куусела.
НАТО аъзолари орасида фақат Франция ядровий режалаштириш гуруҳида иштирок этишдан бош тортган ва ўз ядро қуроли тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
«Бундай фаолият ядровий қуролга эга давлатлар томонидан амалга оширилади», деди Куусела НАТО ядровий режалаштириш гуруҳини бошқарадиган АҚШ ва Британияни назарда тутиб.
Мавзуга оид
22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025