Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия бош вазири Ўзбекистонга келади
Петр Фиалага мамлакат ишбилармон доиралари делегацияси ҳамроҳлик қилади.
Чехия бош вазири Петр Фиала Ўзбекистонга ташриф буюради. У Хитойнинг савдо бозорларидаги ҳукмронлигини мувозанатлаш мақсадида бир қатор Осиё мамлакатларига, жумладан Вьетнам, Индонезия, Қозоғистон, Сингапур ва Филиппинга ҳам боради. Бу ҳақда унинг сўзларига таяниб ТАСС хабар берди.
Чехия ҳукумати раҳбарига Осиё мамлакатларига сафари давомида республика ишбилармон доиралари делегацияси ҳамроҳлик қилади. Фиаланинг қайд этишича, юқоридаги давлатлар Чехия билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор.
«Чехия билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган давлатларга борамиз. Бу маълум даражада Хитойнинг (жаҳон савдо бозорларида) ҳукмронлигига қарши мувозанат яратиши мумкин бўлган давлатлардир. Бу аниқ ва нафақат Чехия, балки бутун Европа бундан қутулиши керак. Биз ўзимиз учун муқобил бозорларни яратишимиз керак», деди Фиала.
Осиё мамлакатлари бўйлаб бўлажак сафарнинг ишчи дастури етти кунга мўлжалланган. Чехия делегациясининг биринчи манзили Филиппин пойтахти Манила бўлади.
Чехия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи санаси хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025