Андижонда ҳокимлик вакили пичоқланган бўлиши мумкин
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилояти, Хонобод туманида ҳокимият ходими пичоқланган бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай хабарга вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 15 апрель куни Хонобод шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда ходимнинг исми-шарифи, лавозими ва аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда унинг ҳокимликка алоқаси йўқлиги, республика идораларидан бирида ишлаши ҳақида хабар тарқалди.
Жиноят иши юзасидан бир шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:07 / 29.04.2025
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди

21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж

11:02 / 29.04.2025
Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

21:57 / 26.04.2025