Ўзбекистон | 09:26 / 19.04.2023
18890
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Феруз Абилов вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. Унинг ўрнини Шунқор Худойбердиев эгаллади.

Феруз Неъматуллаевич Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Феруз Абилов / Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Феруз Абилов 1978 йилда Нарпай туманида туғилган.

Муқаддам вилоятнинг Оқдарё туманига ҳокимлик қилган. 2020 йил апрелида Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Унинг ўрнига Шунқор Худойбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Шунқор Худойбердиев / Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Шунқор Худойбердиев 1971 йилда Паст Дарғом туманида туғилган. 1988-1993 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган.

У меҳнат фаолиятини 1993 йилда «Ўздеҳқонсаноатбанк» вилоят бошқармаси Паст Дарғом тумани филиали иқтисодчиси сифатида бошлаб, шундан сўнг «Пахтабанк»да турли лавозимларда ишлаган. 2006-2015 йилларда эса «Миллий банк»нинг вилоят бўлими бошқарувчиси, 2015-2016 йилларда Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

2016-2019 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йилда Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид