Зеленский ва Вакиллар палатаси спикери санкцияларни муҳокама қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Полтава вилоятига амалий сафари чоғида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Украина президенти девонининг сайти.
Суҳбатда, жумладан, Россияга нисбатан санкцияларнинг кучайиши истиқболлари, хусусан, Россия нефти ва гази нархи чегарасини максимал пасайтириш ҳақида сўз борди.
Зеленский, шунингдек, Маккартига ўз мамлакати АҚШ Конгресси томонидан икки партиявий қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Украина давлати раҳбари матбуот хизмати.
Аввалроқ «катта еттилик» мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ва учинчи давлатлар томонидан Россияга қурол етказиб берилишига самаралироқ қарши туришга келишиб олдилар.
17 апрель куни Нагано яқинидаги Япониянинг Каруизава шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиш иштирокчилари Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаган мамлакат томонидан санкциялардан қочиш ва янги қуролларни қўлга киритишнинг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари кучайтирилганини эълон қилди.
«Катта еттилик»да раислик қилаётган Япония Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Киевни кучли қўллаб-қувватлаш ва Москвага нисбатан санкциялар босимини давом эттириш нияти таъкидланган. G7 ташқи ишлар вазирлари Россияни «зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз» Украинадан қўшин ва ҳарбий техникани олиб чиқиб кетишга чақирди. Улар Беларусда тактик ядро қуроллари жойлаштирилишини эълон қилган Россия президенти Владимир Путиннинг ядровий риторикасини қабул қилиб бўлмас, деб атади.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
13:30 / 10.11.2024