Ўзбекистон | 11:35 / 20.04.2023
9005
3 дақиқада ўқилади
Реклама

O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият қурамиз

Фото: O‘zLiDeP

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республика бўйлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган эвент тадбирлар ўтказилмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вакиллари, фаоллари ва кенг аҳоли вакиллари иштирок этишяпти.

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси пойтахтнинг Олмазор туманидаги Университет кўчаси ҳудудида “Биргаликда очиқ жамият сари!” шиори остида ташкил қилинди. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Тошкент шаҳар, туман кенгаши депутатлари, туман аҳли, ёшлар, тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан партия вакиллари тадбиркор, ишбилармон, кластер ва фермерлар конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасида ўз таклифлари билан фаол иштирок этишганини алоҳида эътироф этишди. Янги таҳрирдаги конституцияда партия электорати бўлган бизнес субъектлар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қиладиган қатор нормалар ўз аксини топаётган таъкидланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркор, фермерлар узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлардир. Масалан, лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланяпти. Шунингдек, Конституцияда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланиши катта аҳамиятга молик. Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Бош қомусимизда белгиланиши – партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти. Мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради. Шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси дейиш мумкин.

Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор, ишбилармон, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга ҳаммани чақиришди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати

Мавзуга оид