Иқтисодиёт | 17:21 / 24.04.2023
34188
1 дақиқада ўқилади

2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,5 фоизга ўсди

Статистика агентлиги 2023 йилнинг биринчи чорагидаги иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини эълон қилди.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 5,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Ҳисобот даврида бозор хизматлари ҳажмининг ўсиши – 10,9 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши – 3,2 фоизни, саноатнинг ўсиши – 4,1 фоизни, қурилиш соҳасининг ўсиши – 4,5 фоизни, чакана савдо товар айланмасининг ўсиши эса 5,2 фоизни ташкил қилган.

2023 йилнинг январь-март ойлари давомида ташқи савдо айланмаси 11,9 фоизга, хусусан импорт ҳажми 23,4 фоизга ошган, шу билан бир қаторда экспорт ҳажми 2,6 фоизга қисқарган.

Маълумот учун, Жаҳон банки (ЖБ) прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2023 йилда 5,1 фоизни, Осиё тараққиёт банкининг прогнозларига кўра эса 5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Марказий банки 2023 йилда мамлакат иқтисодиёти ўсиши 4,5−5 фоиз даражасида бўлишини маълум қилганди.

Мавзуга оид