Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ўз фуқароларини Судандан эвакуация қилишни бошлади
Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Судан армияси ва унга душман бўлган Тезкор ҳаракат хизмати ҳарбийлаштирилган гуруҳи Франциянинг эвакуация миссиясига хавфсизлик кафолатларини берган.
Франция дипломатлар ва француз фуқароларини Судандан эвакуация қилиш учун операция бошлади. 23 апрел, якшанба куни Парижда Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, операция давомида Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ва “иттифоқдош ҳамкор давлатлар” фуқаролари ҳам хавфсиз жойга келтирилади.
Дипломатларнинг сўзларига кўра, Судан армияси ва унга душман бўлган Тезкор ҳаракат хизмати ҳарбийлаштирилган гуруҳи аввалроқ Франция эвакуация қилиш миссиясига хавфсизлик кафолатларини берган. ТИВ маълумотларига кўра, Суданда Франциянинг 250 га яқин фуқароси истиқомат қилади.
Нидерландия ҳам ўз фуқароларини Судандан эвакуация қилиш учун операция бошлади. “Нидерландия Иордания жамоаси билан биргаликда нидерланд фуқароларини у ердан имкон қадар тез ва хавфсиз олиб чиқиш учун барча имкониятларни ишга солади”, деб ёзди ташқи ишлар вазири Вопке Хекстра Twitter’да.
15 апрелдан бери Суданда Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги мунтазам армия ва Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги зиддият кескин авж олди. Жанглар оқибатида аллақачон юзлаб одамлар ҳалок бўлди, минглаб фуқаролар яраланди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025