Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кулеба: Киев учун қирувчи самолётлар - Европа хавфсизлигига сармоя
Европада тинчлик Киевга қурол етказиб бериш тезлигига боғлиқ, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, Европанинг узоқ муддатли хавфсизлигига йўналтирилган энг яхши сармоя Украинани замонавий жанговар самолётлар билан таъминлаш бўлади ва бу ҳақда имкон қадар тезроқ қарор қабул қилиш керак.
«Украина нега Ғарб типидаги замонавий жанговар самолётларни ололмаслиги ҳақида ҳеч қандай мантиқий далиллар йўқ ва менинг бу қарор қабул қилинишига ишончим комил. Украина Европанинг ҳимоячиси ҳисобланади», - дея таъкидлади у.
Бундай қарор билан Европа давлатлари стратегик етакчиликни намойиш қилиши мумкин, деди Кулеба Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатда.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025